"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

МАҚСАДИМИЗ – ЁШЛАP КАМОЛИ

Бугунги кунда ёшларга пухта таълим-тарбия бериш билан бир қаторда ўзлари қизиққан соҳани сидқидилдан ўрганишига, касб малакаси ва кўникмасига ҳам эга бўлиб, мустақил ҳаётга дадил кириб боришига эришиш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари олдидаги долзарб вазифадир.

Ўқувчиларнинг бу тарзда камол топиши фан ўқитувчилари билан бир қаторда ишлаб чиқариш таълими усталарининг маҳоратига ҳам боғлиқ.

Мен Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида 2011 йилдан бери тўқимачилик гуруҳи ўқувчиларига дарс бериб келаман. Ўқув машғулотларимни бевосита амалиёт билан боғлаб олиб бораман. Бунда бизга коллежимиздаги 18 та тўқимачилик дастгоҳи жуда қўл келади.

Ушбу йўналишни тугатган қизлар бемалол қўлда ҳам, дастгоҳда ҳам турли кийим-кечакларни тўқий оладилар.

Айни кунда бозорларимизда ана шундай маҳсулотларга талаб жуда катта эканлигини инобатга олсак, қизларимиз бу касбни эгаллаб, маҳоратини ошириб боришса, ўз бозоримизни хорижникидан  қолишмайдиган тўқимачилик маҳсулотлари билан таъминлай оладилар.

Халқимиз аёл-қизлари азал-азалдан касб-ҳунар эгаллаб, ўз оиласи иқтисодини таъминлашга кўмакчи бўлиб келишган, маҳорати, диди ва меҳнатсеварлиги билан юксак ҳурмат-эътибор қозонишган.

Шундан келиб чиқиб, коллежимиздаги тўқувчилик йўналишидаги ўқувчилардан ташқари барча қизиқувчи қизларга ҳам дастгоҳда ва қўлда тўқимачилик сир-асрорларини ўргатаяпмиз. Мақсадимиз – ёшлар камоли.

Ўзим каби бу машаққатли соҳада хизмат қилаётган барча устоз, мураббийларни касб байрамлари билан табриклайман.

Гулмира ХУДОЙНАЗАPОВА, Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежининг ишлаб чиқариш таълими устаси.

Янгиликни бўлишинг: