"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9526.28 -2.49
  • 1 EUR = 10329.3 +9.70
  • 1 RUB = 148.82 -2.07

Сизга таъзим, Сизга эҳтиром!

Инсон зоти ота-онаси, туғишганлари, яқинлари меҳри оғушида вояга етсада, ҳаёт илмини, маърифатни, маънавиятни мактабда устозлардан ўрганади. Ўз-ўзидан равшанки, ҳарф танитиб, фан асосларини сабр-тоқат билан ўргатган устозларнинг шахс камолотида ҳиссаси жуда улкан.

"Агар дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касблар ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир”, деб устоз-мураббийларга юксак баҳо берган эди Юртбошимиз И.Каримов. Келажагимиз эгаларига илм-у маърифат, касб-ҳунар сирларини ўргатувчи, ҳаёт сабоқлари ва одамийликдан дарс берувчи устоз ва мураббийларни ҳар қанча эъзозласак, эҳтиром кўрсатсак ҳам камлик қилади. Айниқса, бугунги глобаллашув жараёнида, ахборот-коммуникация технологиялари турмушимиздан тобора кенг ўрин эгаллаётган шиддатли даврда ёш авлодни илм-маърифатли қилишда, она юртимизга ва умумбашарий қадриятларимизга юксак ҳурмат ва муҳаббат руҳида тарбиялашда, бутун дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган буюк аждодларимизга муносиб ворислар қилиб камол топтиришда устоз ва мураббийларнинг зиммасидаги масъулият янада ортмоқда. Ана шундай шарафли вазифани зиммасига олган фидойилар ҳақли равишда халқимизнинг ҳурмат-эътиборидадир.

Мамлакатимизда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни, дея эълон қилингани ва умумхалқ байрами сифатида нишонланаётгани ҳам уларга давлатимиз ғамхўрлигининг бир ифодасидир.

Азиз устозлар ва мураббийлар, илм-маърифат чароғбонлари! Сизларни касб байрамингиз билан сидқидилдан қутлаб, масъулиятли ва машаққатли ишларингизда омад ва зафарлар тилаймиз! Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз устозлар!

(Фото - http://uza.uz)

Янгиликни бўлишинг: