"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

АМУДАPЁМСАН

Бу йил яхши ният билан, режаларни ҳисоблаб,

Ерга уруғ қадагансиз, дала отизни тоблаб.

Меҳнатингиз самараси зафар қучди эъзозлаб,

Йил бошидан карвонбоши бўлган Амударёмсан,

Муддатидан анча олдин тўлган Амударёмсан!

 

Тонг саҳардан кун ботгунча даладир уйинг-жойинг,

Меҳнат қилиш билан ўтди бир йил-ўн икки ойинг.

Дам олишга ўтирганда ёнингда овқат-чойинг,

Шу сабабли карвонбоши бўлган Амударёмсан,

Марра томон энг биринчи келган Амударёмсан!

 

Донғи кетган Манғит, Қипчоқ деҳқон эли Қиличбой,

Тўлқин, Тошёп, Оқ олтину, Дўрман, Назархон, Бекбой.

Амир Темур, Туркманистон, Куюк кўпир ва Хитой,

Меҳнатинг-ла карвонбоши бўлган Амударёмсан,

Қанча тўю, қанча байрам кўрган Амударёмсан!

 

Фермерларинг бир-биридан кўтарди баланд хирмон,

Меҳнат қилиб етиштирди мўл-кўл пахта, пилла, дон,

Бугун ернинг эгасидир ҳақиқий бободеҳқон.

Ҳар соҳада карвонбоши бўлган Амударёмсан,

Сўз бердинг-у аҳдга вафо қилган Амударёмсан!

 

Меҳнатидан қадр топган азал уста пахтакор,

Ҳалол меҳнат, фидойилик ва илғорлик сенга ёр.

Ўттиз икки минг тоннадан ортиқ хирмонинг тайёр!

Туманларга карвонбоши бўлган Амударёмсан,

Ўзбекистонда биринчи тўлган Амударёмсан!

Шомурод ХЎЖАНОВ, "Дўрман” овули.

Янгиликни бўлишинг: