"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9526.28 -2.49
  • 1 EUR = 10329.3 +9.70
  • 1 RUB = 148.82 -2.07

ҚУВОНЧИМИЗ ЧЕКСИЗ

Мустақиллигимизнинг 24 йиллигига бизнинг "Ўзбекистон” маҳалламиз аҳли муносиб тайёргарлик кўриб, байрам арафасида "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!” шиори остида катта байрам тадбири ўтказдилар.

Тадбирда маҳалла аҳолиси билан бирга нуроний кексалар ҳам иштирок этдилар, қўлларини очиб, халқимиз тинчлиги доимо барқарор бўлсин, деб дуолар қилиб чарчашмади. Байрам тадбирини Маҳмуд бобо Хўжамедов бошлаб бердилар. Улар мустақилликдан кейин улуғ ҳаж сафарига зиёрат қилганлар. Яна бир нуроний – Бибиҳожар момо Худойберганова ҳам  ҳаж зиёратини адо қилиб келганлар. Маҳалламизда шундай нуроний кексаларимиз борлигидан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Байрам давомида бетакрор Ўзбекистонимизга бағишлаб кўплаб қўшиқлар куйланиб, дилларни хушнуд этди. Байрамда нуроний кексаларимиз эсталик совғалари билан тақдирландилар. Тадбирда маҳалланинг ижодкор ёшлари ҳам ўзлари ёзган шеърларини ўқиб, кечага янада завқ бағишладилар.

 

Жамила ЯНГИБОЕВА, 44-мактаб ўқувчиси, "Жайхун илҳомлари” ННТ қошидаги "Ёш мухбир” тўгараги аъзоси.
Янгиликни бўлишинг: