"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7909.37 -35.07
  • 1 EUR = 9306.16 +43.21
  • 1 RUB = 126.72 -1.73

Мўл пилла ҳосили йўлида

Айни кунларда қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳим мавсум – пилла мавсуми бошланди. Мамлакатимизда пиллачилик соҳасига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, пилла етиштирувчи фермер хўжаликларга ипак қурти парваришлаш учун зарур бўлган моддий-техника ресурслари ҳамда жиҳозлар билан ўз вақтида ва тўлиқ таъминланаётгани пиллачилик бўйича катта ютуқларга эришишга замин яратмоқда.

Жорий йилда туманимизда пилла етиштириш бўйича «Манғит пилла» масъулияти чекланган жамияти ҳамда 216 та фермер ва «Юлдуз» ҳиссадорлик жамияти билан 243,5 тонна пилла етиштириш бўйича контрактация шартномалари тузилди. Ўз навбатида фермер хўжаликлари 4167 та ипак қурти боқувчи оилалар билан ички шартномалар туздилар. Қишлоқ хўжалигида йилнинг дастлабки хирмонини барпо қилишда туман ҳокимлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, пиллачиликка мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда соҳа мутахассислари пиллакорларга яқиндан ёрдам бериб келмоқдалар.

Янгиликни бўлишинг: