"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

ТАБИИЙ ГАЗ – МИЛЛИЙ БОЙЛИГИМИЗ

Энг азиз, энг улуғ ҳисобланган Мустақиллик байрамидан кейин нефть ва газ саноати ходимлари ўзларининг анъанавий касб байрамларини муносиб меҳнат ютуқлари билан кутиб олмоқдалар.

Дунё харитаси олдида туриб қарасангиз, ҳамма мамлакатларда ҳам табиий газ захиралари йўқлигини кўриб, жонажон Ўзбекистонда яшаётганингиздан беихтиёр қалбингиз фахр ва ғурурга тўлади. Туманимизда 25 минг хонадон газлаштирилган бўлиб, шундан ҳозирги кунда 11 мингдан ортиқроғи табиий газ билан таъминланган. Табиий газ етиб бормаган ёки газ тармоғига уланмаган 17 минг хонадон суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.

Туман аҳолисини табиий газ билан таъминлаш учун 5 та автоматик газ тақсимлаш станцияси (АГPС) ишлаб турибди, шунингдек табиий газни узлуксиз ва бир маромда узатиш учун 479 та газ тақсимлаш пунктлари бўлиб, шундан 54 донаси юқори ва 425 таси ўрта босим ва паст босимда ишлашга мўлжалланган.

Айни кунда меҳнат жамоамизда 2015-2016 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Яъни ер ости қувурларининг ҳолатини прибор усули билан текшириш, газ қувурларини бўяш бўйича режа-топшириқлар ортиғи билан бажарилди. Дудбуронлар созлигини текшириш, газ тақсимлаш пунктларини бўёқ қилиш ишлари давом этмоқда, узунлиги 2,4 км. бўлган газ қувурларини реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб, лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиб, ижрочилар билан шартнома тузилди.

Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, Манғит шаҳрида суюлтирилган газ баллонларини тўлдириш шохобчаси, Холимбег, Куюк кўпир ва Қипчоқ овулларида сервис марказлари аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. 2015 йилнинг бошидан шу кунгача жами 687,2 минг килограмм суюлтирилган газ филиал томонидан туман аҳолисига етказиб берилди. "Амударё тумангаз” филиалига "Шимолгазтаъминот” унитар корхонасидан 12 789 та маиший суюлтирилган газ баллонлари олиб келиниб, аҳолига тарқатилди.

Халқимизни табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда бундан кейин ҳам бутун куч ва имкониятларимизни сафарбар қиламиз. Миллий бойлигимиз бўлган табиий газдан тежаб-тергаб, унумли фойдаланиш, халқимизга беминнат хизмат кўрсатишни янада юқори савияга кўтариш учун ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилаверамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, нефть ва газ саноати ходимларини анъанавий касб байрамлари билан табриклайман.

Шуҳрат ТАЖИБОЕВ, "Шимолгазтаъминот” УК "Амударё тумангаз” филиали бошлиғи, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.  

(Фото - http://www.lukoil-overseas.uz)

Янгиликни бўлишинг: