"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9526.28 -2.49
  • 1 EUR = 10329.3 +9.70
  • 1 RUB = 148.82 -2.07

ВАТАНИМГА КАМАPБАСТА ФАPЗАНД БЎЛАМАН!

Мустақиллик – улуғ неъмат. У халқнинг кучи, жасорат ва иродаси эвазига қўлга киритилди. Юртимиз мустақиллиги замирида оғир ва машаққатли меҳнатлар бор.

Мустақиллик эълон қилинган кун, яъни 31 август – Ўзбекистон тарихида ўчмас из қолдирди. 1 сентябрь эса Мустақиллик куни деб эълон қилинди. Мамлакатимизнинг турли бурчакларида осмонўпар бинолар қад ростлаб, юртимиз чиройига-чирой қўшмоқда. Авваллари номи оёқости қилинган, аслида буюк ва халқпарвар инсонларнинг номи қайта тикланиб, уларнинг хотираси абадийлаштирилди. Мактаб, коллеж ва лицейларда ёш авлоднинг соғлом ва билимли бўлиб вояга етиши учун зарур шароитлар яратилмоқда.

Биз ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишларини кўриб, мустақилликнинг қанчалик улуғлигини юрак-юрагимиздан ҳис этамиз.

Мен ана шундай буюк мамлакатда туғилиб, вояга етаётганимдан ниҳоятда бахтиёрман. Улғайиб, албатта она Ватанимга камарбаста фарзанд бўламан.

Нурбек ЙЎЛДОШЕВ,

36-сонли мактаб ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: