"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

МУPОЖААТДАН PУҲЛАНИБ...

Бизнинг "Эшмурод - Султонмурод” фермер хўжалигимиз кўп тармоқли хўжалик ҳисобланади. Аслида чорвачиликка ихтисослашган ушбу хўжалигимизда бир неча йиллардан буён пахта етиштириш ишларига ҳам эътибор бериб келинмоқда.

Жорий йилда фермер хўжалигимизда 20 гектармайдонга чигит экилиб, гектарларда тўлиқ ғўза ниҳоллари ундириб олишга эришдик. Ғўза парвариши даврида мавжуд техникаларимиздан унумли, сув, маҳаллий ва минерал ўғитлардан тежамкорлик билан фойдаланишимиз натижасида ишимизда барака бўлди, ҳар бир туп ғўзада мўл ҳосил тўплашга эришдик.

Фермер хўжалигимизда 20 нафар пудратчи ва бир нафар механизатор пахтачилик соҳаси бўйича меҳнат қилди. Ҳар йили пахта йиғим-теримига пухта тайёргарлик кўришга одатланишган пахтакорларимиз бу йилги йиғим-теримга ҳам пухта тараддуд кўришди.

Шу йилнинг 17 августида туманимизнинг "Тараққиёт кўзгуси” газетасида эълон қилинган туман ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва "Нуроний” жамғармаси туман бўлимлари, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ҳамда туман Фермерлар Кенгашининг пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича туман аҳолисига мурожаатидан руҳланган фермер хўжалигимиз пахтакорлари давлатга пахта топшириш бўйича шартнома режасини қисқа муддат ичида туманимизда бириничи бўлиб адо этишга эришдилар.

Фермер хўжалигимиз пахтакорлари давлат хирмонига шартнома режадаги 38 тонна ўрнига 41 тоннадан зиёд "Оқ олтин” топширишга муваффақ бўлдилар.

Пахта йиғим теримида пудратчиларимиздан Барно Қозоқбоева, Азима Ҳайтимбетова, Гулбаҳор Эшбоева ва Тажигул Қақаевалар намунали меҳнат қилишиб, уларнинг ҳар бири "Оқ олтин” хирмонимизга 2-2,5 тоннадан пахта топширишга эришдилар.

Далаларимизда ҳали ҳосил мўл. Биз етиштирган "оқ олтин”имизнинг бир мисқолини ҳам нест-нобуд қилмасдан давлатимиз хирмонига топширишга эришамиз.

Комил СУЛТОНОВ,

"Эшмурод-Султонмурод”

фермер хўжалиги раиси.

(Фото - http://www.uz24.uz)

Янгиликни бўлишинг: