"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

ЧЕККА ҚИШЛОҚЛАPДАГИ ЗАМОНАВИЙ МАДАНИЯТ МАPКАЗЛАPИ

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз қишлоқлари тубдан ўзгариб, ўзгача чирой очди. Уларда истиқомат қилаётган аҳолининг яшаш, ишлаш ва дам олиш шароитлари тубдан яхшиланди.

Қишлоқларимизда намунавий лойиҳалар асосида кўплаб тураржой биноларининг, мактаб, коллежлар ва тиббиёт муассасалари биноларининг қурилиши юртимизда инсон омилига эътибор қанчалик кучли эканлигини кўрсатиб турибди.

2013 йилнинг 25 июнида Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг "2013-2018 йилларда замонавий  маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши мамлакатимизда аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг ўсиб бораётган маданий-маърифий эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақтини самарали ва мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш мақсадидаги ғамхўрлик намунаси бўлди.

Шу йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори асосида туманимизнинг "Чойкўл” овулида янги, замонавий маданият ва аҳоли дам олиш маркази биносининг реконструкция ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилган эди.

Айни кунда туманимизнинг "Уйшин” маҳалласидаги эски маданият уйини замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказига айлантириш мақсадида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Жами қиймати 600 миллион сўмдан ошиқроқ бўлган бу реконструкция ишлари "Амударё қурилиш” МЧЖнинг тажрибали қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.

Туманимизнинг чекка қишлоқларидан бирида барпо этилаётган ушбу маданият маскани фойдаланишга топширилгач, бу ерда кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига шароит яратилади.

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: