"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ҚИСҚА САТPЛАPДА

"Жайхун илҳомлари”дан янгилик

"Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига аъзо бўлди.

ЎзННТМА аъзо ташкилотларга ташкилий-ҳуқуқий, моддий ва услубий ёрдам кўрсатади. Турли ташкилотлар, шу жумладан хорижий ташкилотларнинг грантларини жалб қилишда ёрдам беради.

Бундан ташқари, аъзо ташкилотлар ассоциациянинг грант танловларида иштирок қилиш имкониятига ҳам эга бўлади. Эндиликда, ушбу ассоциация туман ижодкорлари уюшмасини ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

***

ПЛЕНУМ БЎЛИБ ЎТДИ

Яқинда Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгашининг навбатдаги II Пленуми бўлиб ўтди. Пленумда партиянинг Ўзбекистон Pеспубликаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказиладиган тадбирлар режаси, партиянинг 2015 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ва иккинчи ярим йилликдаги фаолиятнинг асосий йўналишлари ҳамда партия фаолиятига оид бошқа масалалар муҳокама этилди.

***

КОМПЬЮТЕP СОВҒА ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди мамлакатимизда фаолият юритаётган босма оммавий ахборот воситалари, ахборот агентликлари ва веб-сайтларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш ишларини тизимли равишда амалга ошириб келмоқда.

Яқинда "Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятига "Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасидаги тадбирларни ёритишдаги фаоллиги учун фонд томонидан компьютер совға қилинди.

***

БАЙPАМ АPАФАСИДА

"Чойкўл” овулининг марказий гузари Мустақиллик байрами арафасида янада кўркам қиёфа касб этди. "Шайх қалъа” аҳоли пункти ҳудудидаги маданият ва аҳоли дам олиш маскани жойлашган кўча туман йўл қурилиш, пудрат, таъмирлаш ва фойдаланиш корхонаси томонидан асфальт қилиниб, барча хонадонларнинг фасад қисмлари тўлиқ таъмирланди. Атрофи анвойи гулларга бурканган маданият ва аҳоли дам олиш масканида деярли ҳар ҳафтада ҳудуддаги мактаб ўқувчилари ва овулнинг ҳаваскор ёшлари томонидан "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида байрам дастурлари намойиш этилмоқда.

Янгиликни бўлишинг: