"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Фермерларга кўмакдош

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Амударё туманидаги «Тўлқин» биолабораторияси ҳудуддаги 12 фермер хўжалигига хизмат кўрсатади.

Барча зарур ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган биолаборатория томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 2 ярим миллион олтинкўз, 2 миллион 700 дона бракон, 6,7 килограмм трихограмма фермер хўжаликларига етказиб берилди.

—Тажрибали ходимларимиз 1 минг 100 гектар ғўза майдонига феромон тутқичлар ўрнатиб чиқди, - дейди биолаборатория мудири Шавкат Йўлдошов. - Кўсак қурти ва личинкаларига қарши биомаҳсулотлар тарқатилди.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
Янгиликни бўлишинг: