"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

ҚУТЛУҒ КУН ОСТОНАСИДА

Аслини олганда тирикликнинг ҳар бир куни улуғ иноят, қутлуғдир. Аммо шундай кунлар бўладики, маъно-мазмуни моҳиятан асрларга татийди.

Халқимизнинг асрий орзулари ижобат бўлиб, мустақил-ликка эришилган кун ана шундай мўътабар кунларнинг биридир. Шу боисдан ҳам халқимиз 1 сентябрь – Истиқлол байрамини энг улуғ, энг азиз байрам сифатида нишонлайди.

Айни кунларда аждодларимиз фақатгина орзу қилиб яшаган бебаҳо неъмат – мустақилликнинг қадрини ёш авлодга теран етказиш, мустақилликни мустаҳкамлаш, собиқ иттифоқ таркибида қолоқ ва хомашё базаси бўлиб келган юртимизни дунё ҳавас билан қаровчи ривожланган мамлакатга айлантиришгача бўлган 24 йил оралиғидаги оғир, машаққатли ва шарафли йўлни ҳаққоний кўрсатиб бериш баробарида юртдошларимиз қалбида бугунги дориломон кунларимиздан фахрланиш ҳиссини тарбиялаш мақсадида байрамни муносиб нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилаётир.

Биз туман Маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Шуҳрат Юсуповдан бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўрадик: - Pеспубликамиз мустақиллигининг 24 йиллигини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш мақсадида махсус дастурлар режасини ишлаб чиқдик ва амалга оширмоқдамиз. Хусусан, жорий йилнинг 21 июлидан 1 сентябригача туманимизнинг барча овул ва маҳаллаларида, меҳнат жамоаларида "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш дастурлари ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.

Мазкур тадбирларимиз истиқлолимизнинг биз учун ўзлигимиз, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, ота- мерос урф-одатларимиз, анъаналаримиз, қадриятларимиз ва дунё тамаддунига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз яратган билимларга, жамики маънавий бойликларга эгалик қилиш, қайта ривожлантириш имконини берганлигини яққол талқин қилиб бермоқда. Она Ватанда ҳур ва озод умр кечириш бахтини тараннум этувчи куй-қўшиқлар барчага бирдек завқ бағишламоқда.

Шунингдек, корхона, ташкилотлар, таълим муассасаларида, Маданият ва аҳоли дам олиш марказларида байрамолди ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирларда мамлакатимизнинг иқтисодиёти энг тез ривожланаётган давлатлар орасида 5 ўринни эгаллагани, Бирлашган Миллатлар ташкилоти кўмагида аниқланган "Бутунжаҳон бахт индекси”да Ватанимиз 158 та мамлакат ўртасида 44-поғонани, МДҲ мамлакатлари орасида 1-ўринни эгаллагани, бу юксалишларнинг туб замири юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик эканлиги кенг тушунтирилмоқда ва шу буюк неъматни кўз қорачиғидек асрашга даъват этилмоқда. Асосий эътиборимиз 28 август куни 3-сонли БЎСМ ўйингоҳида Pеспубликамиз давлат мустақиллигининг 24 йиллик тантанасига бағишлаб ўтказиладиган "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбе-кистоним!” деб номланган театрлаштирилган байрам томошаси тайёргарлигига қаратилган.

Байрам томошасида келажагимиз - ёш авлод камолоти йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз самараси бўлмиш болажонлар, ўсмир-ёшлар чиқишларига, интеллектуал салоҳиятини намойиш этишларига кенг ўрин берилган.

Айниқса, аждодларимизнинг ҳаётидан теран жой эгаллаган миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз ва қадриятларимизни ифода этувчи кўплаб саҳна кўринишлари тайёрланмоқда.

Бизнинг халқимизсанъатсевар, санъаткор халқ. Улар яхши куй-қўшиқ эшитиб завқланишни ҳам, куй-қўшиқларни маромига етказиб ижро этишни ҳам уддалашади. Демоқчиманки, туманимизнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган Маданият ва аҳоли дам олиш марказларидаги бадиий тўгараклар аъзолари ҳам туманимиз санъаткорлари билан бир сафда байрам томошасида ўзларининг қобилиятини намойиш этишади. Она Ватани-мизни, озодликни, ободликни ва бахтиёр замонамизни улуғловчи саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар туманимиз аҳолисига манзур бўлишига ишонамиз.

Маълумки, халқимизнинг мил-лий ўйинлари ҳам маънавий бойлигимиз сирасига киради ва ҳар бири ўзига хос тарбия воситаси ҳисобланади. Шу боисдан байрам дастурини тузишда миллий ўйинларимизгакенг ўрин берилди.

Шунингдек бутун дунё илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшган аллома боболаримиз сиймосининг санъаткорларимиз томонидан гавдалантирилиб, илмнинг қадр-қиммати боқий эканлиги кўрсатиб берилиши ҳам томошабинларда яхши таассуротларқолдиришига ишонамиз. Мақсадимиз - уларнинг меросини ўрганишга кенг йўл очган мустақилликни улуғлаш, қадр-қимматини тараннум этиш.

Туманимиз аҳолисини байрам тадбирларимизда фаол қатнашишга чақириб, энг улуғ, энг азиз байрам қутлуғ бўлсин, дейман.

- Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур!

Ойгул PАЖАБОВА суҳбатлашди. 

(Фото - http://uza.uz)

Янгиликни бўлишинг: