"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ДЎСТОНА МАСЛАҲАТ - ОЛТИНДАН ҚИММАТ

Жорий йилнинг 10 август куни туманимизга қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар, ғўза дефолиацияси ва пахта йиғим-теримига ҳамда кузги буғдой экишга тайёргарлик кўриш ишларини кўздан кечириш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Шўманай ва Хўжайли туманлари вакиллари ташриф буюрдилар.

Меҳмонлар туманимиздаги барча овулларда бўлишиб, фермер хўжаликларида ғўза парвариши, пахта йиғим-теримига ва кузги буғдой экишга тайёргарлик ишларининг бориши билан яқиндан танишдилар.

Шу куни кечқурун туман ҳокимлигида ўзаро тажриба алмашиш якунига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши раиси Б.Янгибоев очди ва бошқариб борди.

Ўзаро тажриба алмашиш ишларига бағишланган ушбу йиғилишда сўзга чиққанлар ўзлари ташриф буюрган фермер хўжаликларида пахта йиғим-терими ва кузги буғдой экиш ишлари олдидан олиб борилаётган тайёргарлик ҳақида гапирдилар.

Хўжайли ва Шўманай туманларидан 2015 йилнинг пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга, кузги буғдой экишга тайёргарлик кўриш ишларини кўздан кечириш, ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюрган меҳмонлар амударёлик қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари томонидан олиб борилаётган кузги тайёргарлик ишларига юқори баҳо бердилар.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: