"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ИЛҒОPЛАPГА СОВҒАЛАP ТОПШИPИЛДИ

Туманимизда 2015 йил ҳосили учун 215 та фермер хўжалик-ларида 3000 гектар майдонга ғалла экилиб, давлатимиз хирмонига 5530 тонна дон маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган эди. Бу йилги мавсумда фермер хўжаликлари шартномадан ташқари гектарига 5 центнердан қўшимча яна 1527 тонна ғалла топшириб, умумий хирмонни 7057 тоннага етказдилар ва Pеспубликада биринчи бўлиб шартнома мажбуриятини бажардилар.

Муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида қишлоқ хўжалигида туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг амалга оширилаётгани, биринчи навбатда фермерлик ҳаракатига кенг йўл очилиб, унинг ривожи учун барча шароитлар яратиб берилгани, деҳқонларимиз ўзини ернинг, мулкнинг ҳақиқий эгаси деб ҳис қилаётгани, ўз меҳнатидан манфаатдорлик туйғуси ортиб бораётгани каби омиллар бундай улкан меҳнат зафарининг асоси бўлди.

Қолаверса, ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, селекция ишларининг тўғри йўлга қўйилгани, ғалла навларини ҳудуднинг иқлим ва тупроқ шароитини, сув билан таъминланиш даражасини инобатга олган ҳолда жойлаштириш, замонавий техника, янги комбайнлар, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материалларини ўз вақтида етказиб беришни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилгани бу борада муҳим аҳамият касб этди. 2015 йил ғалла ҳосили учун фермер хўжаликларига жами 1 млрд. 36 млн. 895 минг сўмлик имтиёзли банк кредит маблағлари ажратилди. Шунингдек, фермер хўжаликларига 890 млн. 815 минг сўмлик 870 тонна сифатли уруғлик дон, 1 млрд. 340 млн. сўмлик 693,5 тонна минерал ўғитлар, 799 млн. 332 минг сўмлик 290 тонна ёнилғи-мойлаш материаллари етказиб берилди.

2015 йилда ғалладан олинган жами даромад 3 млрд. 195 млн. 670 минг сўмни ташкил қилди.

Яқинда ғаллачиликда улкан зафарга эришган меҳнат илғорлари ва фидойиларига Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан қимматбаҳо совғаларни топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда давлатга ғалла топшириш шартномавий режасини биринчи бўлиб бажаришга эришган фермер хўжаликлари раислари, хизмат кўрсатувчи ММТП бошлиқлари, уруғлик ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари раҳбарлари, ўрим-йиғим отрядлари раҳбарлари, ички ишлар бўлими ходимлари, илғор комбайнчилар, мухандис-механиклар, "Беш юз боши”лар, зараркунандаларга қарши курашиш ишларини намунавий ташкил этган биолаборатория ходимлари ҳомийларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: