"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

ОҚ ЙЎЛ, ҚЎШ СОҲИЛ ЁШЛАPИ

Яқинда Урганч шаҳрида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси ёш ижодкорларининг VII минтақавий семинари бўлиб ўтди. Бу семинарни  ўтказиш учун Ўзбекистон Pеспубликаси ёзувчилар ушмаси раиси ўринбосари Сирожиддин Саййид, уюшма аъзоларидан Pустам Мусулмон, шоира Фароғат Худойқуловалар ташриф буюришди. Шунингдек, бир гуруҳ иқтидорли ёшлар билан бирга устоз ижодкор ёзувчилардан Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ёзувчилар уюшмаси раиси Кенгесбой Каримов, Бекназар Ерназаров, Ўразбой Абдураҳмонов, шоира Мунаввар Қурбонбоевалар иштирок этишди.

Семинарга келган меҳмонларни Хоразм вилояти Маданият саройида кутиб олишди ва Хоразм вилояти ҳокимининг муовини, Хотин қизлар қўмитаси раиси Шакаржон Хўжаниёзова "Истеъдодлилар мактаби” VII минтақавий семинарини очиб берди. Семинарнинг биринчи кунида юртимизнинг жўшқин дарёси Амударёнинг қўш соҳили ижодкор ёшлари ўз шеърларидан ўқиб, бир-бирлари билан танишдилар ва фикрлашдилар. Шу куни кечқурун Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси ёш ижодкорларининг "Истеъдодим, ижодим бағрингда гуллар Ватан” шиори остидаги "Истеъдодлилар мактаби”  VII минтақавий семинарнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бунда ёш ижодкорлар - Амударё тумани "Баркамол авлод” болалар марказидаги "Ёш журналист ва нотиқ” тўгараги аъзоси Жамила Янгибоева, Умида Эрдашева, Жавоҳир Йўлдошевлар ва Мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежидан Юлдуз Юсупова, 36-сонли мактабдан Шаҳзод Қурбонбоев, "Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак раҳбари Манзура Аширбоевалар семинар сертификати ва махсус совғалар билан тақдирландилар. Семинарнинг иккинчи кунида эрталаб ижодкор ёшлар вилоятнинг янги 17 турдаги спорт ўйинлари ўтказишга мўлжалланган ўйингоҳини томоша қилдилар ва ажойиб таассуротларга эга бўлдилар. Шунингдек, ёш ижодкорлар Хоразм Давлат Университети ёшлари билан ҳам учрашдилар.

Учрашувни Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси раиси ўринбосари Сирожиддин Саййид олиб борди ва кўнгилга яқин шеърлари билан тингловчилар қалбидан жой олди. Шоир ва таржимон Pустам Мусулмон, хоразмлик устоз шоирлар ва ёзувчилардан Эркин Мадраҳимов, Комил Аваз, Исмоил Алламбергенов, Сотим Аваз, Бибисара Отаева, Гавҳар Ибодуллаевалар иштирокида мушоира авж олди. Куннинг иккинчи ярмида семинар иштирокчилари қадимий ва навқирон Хива шаҳрига саёҳатга бордилар.

Минтақавий семинарда қатнашган туманимизнинг ижодкор ёшлари олам-олам таассуротлар билан қайтдилар.    

Зулфия ОЛЛАЁPОВА,

"Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак раҳбари.

(Фото - http://myday.uz)

Янгиликни бўлишинг: