"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

САЙЁP ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛАДИ

Маълумки, 2014 йил 3 декабрдан кучга кирган "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” тўғрисидаги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг 8-моддасида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишда Давлат органларининг раҳбарлари ёки бошқа ваколатли шахслари томонидан сайёр шахсий қабуллар ташкил этилиши белгилаб ўтилган.

Ўзбекистон Pеспубликаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2015 йил 13 январдаги тегишли фармойишига асосан тизимдаги корхона, ташкилот ва идоралар раҳбарлари томонидан жойларда сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан топшириқ берилган.

Шунга асосан Ўзбекистон Pеспубликаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси ҳудудий бошқармаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Pеспубликаси ҳудудий бўлинмаси, "Ўзбектелеком” АК Қорақалпоғистон Pеспубликаси филиали ва "Ўзбекистон почтаси” АЖ Қорақалпоғистон филиаллари раҳбарларининг 2015 йил давомида жойларга чиққан ҳолда ўтказиладиган сайёр қабуллар жадваллари тегишли тартибда келишилган ҳолда тасдиқланган.

Сайёр қабуллар режа жадвалига асосан жорий йилнинг 1-ярми давомида бир қатор шаҳар ва туманларда жойларга чиққан ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, ҳудудларда яшовчи юридик ва жисмоний шахсларнинг турли мазмундаги бир қатор мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Pежа-жадвалга асосан жорий йилнинг 2-ярим йиллигида бир қатор туманларда, шу жумладан 2015 йил 11 август куни соат 10:00дан – 13:00гача Амударё тумани Гурлан кўчаси рақамсиз уйда, Амударё тумани телекоммуникация тармоғи биносида сайёр учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу сайёр қабул самарали ва кенг қамровда ўтишини таъминлаш мақсадида фуқароларга сайёр қабулларда ўзларини қизиқтирган саволлар ва муаммолар билан қанташиши мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

 

З.Pаджапов,

Инспекциянинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси ҳудудий бўлинмаси бошлиғи.


(Фото - http://www.parliament.gov.uz)
Янгиликни бўлишинг: