"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ЁШ МУХБИPЛАPИМИЗ – ФАХPИМИЗ

Туманимиз ҳаётининг кўзгуси - "Тараққиёт кўзгуси” газетаси барча соҳаларда рўй бераётган ўзгаришлар, янгиликлар тўғрисидаги ахборотларни аҳолига етказишда муҳим омил бўлмоқда.

Ҳар ойда тўрт марта чиқаётган газетани турли мавзудаги мақолалар билан таъминлашда журналистлар билан биргаликда жамоатчи мухбирларнинг, соҳалар мутахассисларининг ҳам муносиб ҳиссалари борлигини биз яхши биламиз.

Туманимизнинг "Тараққиёт кўзгуси” газетаси билан ҳамкорликни яхшилаш, ўқувчиларда оммавий ахборот воситалари учун хабарлар ва мақолалар ёзишга бўлган қизиқишни ошириш мақсадида коллежимизда "Ёш мухбирлар” тўгараги ташкил этилди. Ушбу тўгарак аъзоларидан Азиза Мадраҳимова, Мастура Саъдуллаева, Феруза Йўлдошева, Олтиной Ўринбоева ва Муқаддас Янгибоевалар туман газетасида ўз хабар ва мақолалари билан фаол иштирок қилмоқдалар. Биз бу ўқувчиларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Коллежимиз маъмурияти ва ўқитувчилар жамоаси ёш ижодкорларни ва ёш мухбирларни қўллаб-қувватлашни давом эттириб, улар сафини кенгайтиришга эътиборни янада кучайтиради.

Мен ушбу фурсатдан фойдаланиб, туманимиз журналистларини, матбуот ва телевидение ходимларини 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Зафар ОТАМУPОДОВ, Манғит иқтисодиёт коллежи директори.
Янгиликни бўлишинг: