"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9547.05 -3.76
  • 1 EUR = 10585.8 -35.50
  • 1 RUB = 155.06 -1.59

Оиламиз бўлса бирдам, ғалаба бизга ҳамдам

Маҳалла ёшлари ҳамда оилалар орасида спортни кенг оммалаштириш, аҳоли ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказилаётган "Биз – ақл-идрокли оилалармиз” ҳамда "Отам, онам ва мен – спортчи оила” спорт мусобақаларининг қамрови йил сайин кенгайиб бормоқда. Ушбу мусобақаларнинг ҳудудий-саралаш босқичларида юзлаб ёшларнинг иштирок этаётгани фикримизнинг тасдиғидир. Хусусан, оилавий мусобақаларнинг туман босқичларида 47 та фуқаролар йиғинидан 20 тага яқин оилалар иштирок этди.

Бу гал ҳам мусобақаларнинг туман босқичи муросасиз баҳсларга бой бўлди. Ўтган йиллардаги мусобақалардан ўзгача, кўтаринки тарзда ўтказилган оилавий шахмат-шашка мусобақаси ҳам таассуротларга бой бўлди. 

- Ёшлигимдан шахмат ўйнаш билан шуғулланаман, - дейди Янгиобод маҳалласидан Азизбек Pаҳимов. -   Дарсдан бўш вақтларимда отам, онам билан шахмат ўйнаймиз. Шахматга бўлган меҳрим, қизиқишим бобомдан ўтган. Оилавий ўйинлар орқали маҳоратимни ошириб боряпман.

Дурунки маҳалласидан Зафар Қурбоновнинг айтишича, оила аъзоларининг барчаси шахмат ва шашкага дўст тутинган, айниқса, шашкага. Бундай соғлом муҳит ўғли Pавшанбекнинг шашка ва шахматга бўлган иштиёқини ошираётир.

- Бугунги мусобақада бувим, отам-онам ва укам билан биргаликда иштирок этдик, - дейди у. – Беллашувда кўплаб дўстлар орттирдим. Улар ўз қизиқишлари ҳақида гапириб берди. Бувим, отам, онам ва мен бирдам бўлиб ғолибликни қўлга киритдик.

Pавшанбекнинг хотирасида бугунги кун бир умрга муҳрланиб қолиши тайин.

30 ёшдан 35 ёшгача бўлган ота-она, 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган 2 нафар болалардан иборат спортсевар оилалар ўртасидаги мусобақанинг туман босқичида саралаш босқичда ғолибликни қўлга киритган 10 та оилалар иштирок этдилар. 7 та шартдан иборат бўлган беллашувни баҳолаш, ғолиб оилани белгилаш ҳакамлар учун осон бўлмади, чунки барча иштирокчилар ўта чаққон ва эпчил эканлиги яққол кўриниб турарди. Баҳсларга бой бўлган мусобақада Намуна ма-ҳалласидан Зарифбой Эшниёзов оиласи 3-ўринни, Қиличбой овулидан Алишер Жуманиёзов оиласи 2-ўринни,  ўрта қалъали Баҳодир Ёқубов оиласи энг яхши спортчи оила деб топилиб, фахрли 1-ўринни эгалладилар.

"Биз – ақл-идрокли оилалармиз” спорт мусобақасининг шахмат тури бўйича ғолибликни қўлга киритган Янгиобод маҳалласидан туманимизнинг энг намунали шахматчилари, фахрий отахон Бекжон Pаҳимовлар оиласини, Дурунки маҳалласидан энг намунали шашкачилар Зафар Қурбоновлар оиласини, "Отам, онам ва мен – спортчи оила” спорт мусобақаларида Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига йўлланмани қўлга киритган Ўрта қалъа овулидан Баҳодир Ёқубов оиласини "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси номидан яна бир бор муборакбод қиламиз!

Ўзаро дўстлик байрамига айланиб кетган спорт мусобақалари кўтаринки руҳда якунланди. Иштирокчилар турли номинациялар бўйича ташкилотчиларнинг диплом, Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Гавҳар ЧИМБАЙЧИЕВА, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бошқаруви бош мутахассиси.

(Фото - http://uza.uz)

Янгиликни бўлишинг: