"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

ПАPТИЯ НУФУЗИ ОPТМОҚДА

 ЎзМТДП туман Кенгаши фаолиятининг 2013 йилдаги асосий йўналиши – "Обод турмуш йили” Давлат дастурига ҳамоҳанг равишда миллий қадриятлар ва анъаналарни янада кенгроқ тарғиб қилиш, ёш авлод тарбиясида оиланинг ўрни беқиёс эканлигини партиянинг дастурий мақсадлари билан уйғун тарзда ифода этувчи кенг қамровли тадбирлар мазмунига сингдиришдан иборатдир. Бундан ташқари, партия сафларини ёшлар ҳисобига кенгайтириб бориш ҳам асосий вазифалардан саналади. 2013 йилнинг шу кунига қадар партиянинг бошланғич ташкилотлари сони 34 тадан ошиб кетди. Шунга мувофиқ партия аъзолари сафида ҳам жиддий ўсиш кузатилди. Айни пайтда туманда ЎзМТДП аъзолари сони салкам 900 нафарни ташкил этади. Партия сафларининг бундай ўсиб бориши ЎзМТДП туман Кенгаши нуфузининг ошиб бораётганидан далолатдир.

Янгиликни бўлишинг: