"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

Корхонамиз янада ривожланади

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юртдошларимни кўриб, уларга ҳавасим келарди. Чунки улар шу касблари орқали оила тебратиб, бинойидай яшаш шароитларига эга эдилар. Ана шу ҳавас мени тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга даъват этди.

Тадбиркор бўлиш орзусида юрган кезларимда, яъни 2012 йилда Ўзбекистон Pеспубликасининг "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниб, бу муҳим ҳужжат бир менгагина эмас, балки кўплаб юртдошларимизга тадбиркорлик эшигини очиб берди.

Қонунга асосан оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин экан. Қонунда "оилавий корхона” тушунчасига аниқ таъриф берилгани ҳуқуқий жиҳатдан ғоят муҳим аҳамиятга эгадир. Яъни оилавий корхона ўз иштирокчилари томонидан товарлар ишлаб чиқариш ва уларни реализация қилишни амалга ошириш учун ихтиёрий асосда, оилавий корхона иштирокчиларининг улушли ёки биргаликдаги мулкида бўлган умумий мол-мулк, шунингдек, оилавий корхона ҳар бир иштирокчисининг мол-мулки негизида ташкил этиладиган кичик тадбиркорлик субьекти экан.

Мен "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунни тўлиқ ўрганиб чиққанимдан кейин "Амударё шифер” деб номланган оилавий корхонани очдим. Ушбу корхонани очишимда менга туман ҳокимлиги қошидаги тадбиркорлик субьектларини рўйхатга олиш инспекцияси ходимлари яқиндан ёрдам бердилар. Оилавий корхонамиз ўз фаолиятини бошлаганидан кейин туман Давлат Солиқ Инспекцияси ходимлари маслаҳатларидан кўп фойдаландим.

"Амударё шифер” деб номланган оилавий корхонамиз номидан кўриниб турганидек, шифер ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, юртдошларимизнинг қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжини қондиришдек муҳим ишни амалга оширмоқда.

Айни кунда оилавий корхонамизда 3 киши меҳнат қиламиз. Корхонамизда ишлаб чиқарилаётган шиферларнинг сифатига катта эътибор бераётганимиз сабабли маҳсулотимиз харидоргир бўляпти. Бу эса ўз навбатида оилавий корхонамизнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатмоқда.

Оилавий корхонамиз ҳисоботларини тегишли жойларга ўз вақтида топширишга, солиқларни белгиланган муддатларда ва миқдорда тўлашга доимо ҳаракат қиламиз.

Биз оилавий корхонамиз фаолияти орқали она Ватанимиз фаровонлигига ҳисса қўшаётганимиз билан фахрланамиз.

Pустам Отажонов,

"Амударё шифер” оилавий корхонаси бошлиғи.


Мақола Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган лойиҳа доирасида эълон қилинди.

(Фото - http://krovlyakryshi.info)

Янгиликни бўлишинг: