"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Баркамол авлод-юрт келажаги

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда замонавий таълим тизимини шакллантириш ва юксак малакали кадрларни тайёрлаш ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тараққиётнинг асосий омилига айланди. Бу борада мамлакатимизда кадрлар тайёрлашнинг ноёб тизими яратилди. Бугун 9+3 тамойили асосида 12 йиллик умумий мажбурий бепул таълим тизимига ўтилди ҳамда таълим тизимининг узлуксизлиги таъминланди.

Агар бу ислоҳотлар МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлиб амалга оширилганини, таълим соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ этишга йўналтирилаётган йиллик харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этаётгани ва бу тизимнинг давлат бюджети харажатларидаги улуши 35 фоиздан ортиқни ташкил этишини инобатга олсак, мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш ва вояга етказиш нечоғли устувор вазифа эканлигини эътироф этиш мумкин. Мамлакатимизда 2014 йилда тaълим соҳaсидa ўқув муaссaсaлaрини қуриш, рeконструкция қилиш вa кaпитaл тaъмирлaш борaсидaги ишлaр изчил дaвом эттирилди. Ўтгaн йили хaммaси бўлиб Pеспубликамизда 540 дaн зиёд объект, шу жумлaдaн, 380 тa мaктaб, 160 дaн ортиқ кaсб-ҳунaр коллeжи вa aкaдeмик лицeйлар тубдaн янгилaнди.

Мaзкур мaқсaдлaр учун қa-рийб 550 миллиaрд сўм сaрфлaнди. Ушбу мaблaғлaрнинг 120 миллиaрд сўмдaн ортиғи тaълим муaссaсaлaрини ўқув, лaборaтория вa ишлaб чиқaриш ускунaлaри, компьютeр вa мультимeдиa воситaлaри билaн тaъминлaш учун aжрaтилди.

Бу борада амалга оширилган ишлар тезда ўз самарасини бермоқда. Буни биз Ўзбекистон Pеспубликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил 22 апрелдаги 57-сонли буйруғи асосида ташкил этилган Амударё академик лицейи фаолияти мисолида ҳам кузатишимиз мумкин.

Амударё академик лицейидан ўтган давр мобайнида халқаро танлов, бир қатор республика миқёсидаги кўрик-танловлар совриндорлари етишиб чиқди. Бугунги кунгача академик лицейни жами 838 нафар ўқувчилар тамомлаб, шундан 438 нафари олий таьлим муассасаларида ўқишни давом қилдирмоқда. Бу ўртача 52,2 фоизни ташкил қилиб, яқин келажакда бу кўрсаткични 60-70 фоизга етказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Академик лицей битирувчиларини олий таълим муассасаларига кириш тестларига тайёрлашда бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Давлат тест маркази Қорақалпоғистон Pеспубликаси вакили Б.Жарекешов билан биргаликда битирувчи курс ўқувчиларидан синов тестлари олиниб, натижалари ота-оналар йиғилишларида муҳокама қилиб келинмоқда.

12 нафар битирувчи тижорат банкларидан кредит олиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқда, 35 нафар битирувчилар ўзлари 3 томонлама шартнома тузган ташкилот ва корхоналарда меҳнат фаолиятини бошлаб юборишди. Олий таълим муассасаларига ўқишга топшириб, етарлича балл тўплай олмаган 98 нафар битирувчилар академик лицейда ташкил этилган "Абитуриент” штаби қошидаги тайёрлов курсларига жалб қилинган. 2014 йилда 2 та компьютерлаштирилган лингафон хонаси учун маблағ ажратилди,яқин кунлар ичида бу хона ўқувчиларни ўз бағрига олади.

2014 йил май ойида академик лицейда Қорақалпоғистон Pеспубликаси миқёсида "Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида "Таълим-тарбия жараёнида илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш – замонавий таълимнинг бош мезони” мавзусида ўқув-услубий семинар ўтказилди. Семинарда 10 нафар тажрибали ўқитувчилар томонидан очиқ намунавий дарслар ташкил қилинди, услубий баёнотлар ва тақдимотлар тайёрланди. Энг намунали деб топилган дарслар Pеспублика миқёсида оммалаштиришга тавсия қилинди. 2014 йил 3 июнь куни туман миқёсида "Академик лицейларда ўқув таълим-тарбия жараёнини янги босқичга кўтариш ва янада ривожлантиришда ўқитувчиларнинг билим даражасини ҳамда педагогик маҳоратини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренингда 9 нафар тажрибали ўқитувчилар томонидан очиқ намунали дарслар ташкил қилинди, тақдимотлар ўтказилди.

2014 йил июнь ойида ҚДУ қошидаги Муҳаммад Юсуф номидаги Бўстон академик лицейида ўтказилган ўқув-услубий семинарда рус тили фани ўқитувчиси Г.Явқашева ўз тақдимоти билан қатнашиб, фахрли 1-ўринни эгаллади. Лицей ўқитувчилари Нукус Давлат педагогика институти профессор ўқитувчилари билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйган. 2014 йилда биология фани ўқитувчиси Нафиса Мамутова "Ботаника-зоология” кафедраси ўқитувчилари Қурол Отаназаров ва Pустам Отамуратовлар билан ҳамкорликда, физика фани ўқитувчилари Сурайё Норбоева ва Pафаэль Султанов "Умумий физика” кафедраси ўқитувчиси Баҳром Явидов билан ҳамкорликда ўқув-услубий қўлланмалар яратишди.

2014-2015 ўқув йилида ҳам Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими меъёрий ҳужжатларига асосланиб академик лицейнинг "Истиқболли иш режаси” ишлаб чиқилди ва вазифалар белгилаб олинди, 2014-2015 ўқув йилида ўқитувчилар кафедралар иш режалари асосида очиқ намунавий дарслар ташкил қилмоқда, ҳар бир фан бўйича фан ойликлари ўтказилмоқда.

Давлат тест маркази билан ҳамкорлик ишларини давом эттириш, ўқувчиларнинг билим даражасини тест марказининг тест материаллари асосида синаб, натижаларини ўқитувчилар ва уларнинг ота-оналари билан муҳокама қилиш, илмий педагогик кенгаш мажлисларида таҳлил қилиб бориш режалаштирилмоқда.

2015 йилнинг 1-ярмида биология фани ўқитувчиси Б.Дўсимбетовнинг "Ботаника-зоология” кафедраси ўқитувчиси P.Атамуратов билан ҳамкорликдаги, рус тили фани ўқитувчиси Г.Явқашеванинг рус тили кафедраси профессор ўқитувчиси Т.Халмуратов билан ҳамкорликдаги, информатика фани ўқитувчиси Н.Соатбоеванинг ТАТУ Нукус филиали ахборот технологиялари кафедраси ўқитувчиси Ш.Ёдгоров билан ҳамкорликдаги, ўзбек тили фани ўқитувчиси О.Тажибоеванинг "Ўз-бек тили” кафедраси ўқитувчиси Х.Аллабергенов билан ҳамкорликдаги ўқув-услубий қўлланмалари чоп этилди.

Математика фани ўқитувчиси Г.Бабаниязованинг математика кафедраси ўқитувчиси Н.Жумабоев билан ҳамкорликдаги илмий-услубий қўлланмаси 2015 йил сентябрь ойида чоп этилиши режалаштирилмоқда.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таъ-лими тизими ўқувчиларининг фанлар олимпиадаларида муваффақиятли қатнашишлари асносида таълим тизимида қилинган ишлар самараси яққолроқ кўринади. Туманимиз касб-ҳунар таълим тизими ўқувчи-ёшларидан 2011-2012 ўқув йилида фан олимпиадасининг Ўзбекистон Pеспублика босқичида 5 нафар, 2012-2013 ўқув йилида 8 нафар ўқувчилар иштирок этишди. 2013-2014 ўқув йилида эса 9 нафарининг иштирок этиши бу борадаги ислоҳотларнинг беиз кетмаётганлигидан далолатдир.

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлом авлодни шакллантириш мақсадида дунё ҳамжамияти томонидан янги тажриба сифатида эътироф этилган уч босқичли ягона тизим - "Баркамол авлод”, "Умид ниҳоллари” ва "Универсиада” каби спорт ўйинлари ташкил этилганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.2014 йил Наманганда ўтказилган "Баркамол авлод” спорт ўйинларида Амударё туманидан уч нафар спортчи қатнашиш имкониятини қўлга киритишди. Келажакда мазкур спорт мусобақаларида туманимиз ёшларидан янада кўпроқ қатнашиши бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бундай тадбирлардан кўзланган мақсад жисмонан соғлом, ақлан етук, маънан бой, умуммиллий ва умумбашарий ғояларга эга бўлган ёшларни тарбиялашдир.

Отабек ЙЎЛДОШОВ, Амударё академик лицейи директори, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

Янгиликни бўлишинг: