"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Қизғин меҳнат палласи

3 июнь куни Қиличбой овулидаги "Амирхон” фермер хўжалигида пахтани суғориш бўйича кўргазмали семинар-кенгаш ўтказилди.

Семинар-кенгашда ғўза ўсимлиги парвариши даврида сувдан унумли фойдаланиш, экинни томчилатиб суғоришнинг афзалликлари ҳақида гапирилди.

Кўргазмали семинар-кенгаш иштирокчилари тадбир давомида "Амирхон” фермер хўжалигида ғўза парвариши юзасидан олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар ва ўзаро тажриба алмашдилар.

***

6 июнь куни "Қангли” овулидаги "Қангли қора” фермер хўжалигида ғалла ўрим-йиғимига киришилиши муносабати билан кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда таъкидланганидек, жорий йилги мавсумда 6 та ўрим отрядлари тузилди. Бу отрядларда 19 та ўрим комбайнлари мавжуд ва улардан самарали фойдаланишнинг барча чоралари амалга оширилди. Ўриб-йиғиб олинган ҳосилни нобудгарчиликка йўл қўймай ташиб олиш, сифатли сақлаш имкониятлари яратилди.

Шундай қилиб, 215 та фермер хўжаликлари далаларида етиштирилган ғалла ҳосилини ўриб-йиғиб олиш ишлари бошланди. Ғаллакорларимизнинг фидойи меҳнатлари эвазига етиштирилган мўл ҳосилнинг 5530 тоннаси давлат хазинасига топширилиши режалаштирилган.

Янгиликни бўлишинг: