"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ҚИСҚА САТPЛАPДА

Депутат билан учрашув

25 май куни туман ҳокимлигида Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Жолдасбой Абдужамилов билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда депутат Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2015 йилнинг ўтган даври мобайнидаги депутатлик фаолияти юзасидан ахборот қилди.

***

Ота-оналар йиғилиши

26 май куни Амударё транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида Қорақалпоғистон Pеспубликаси ҳукумати, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси вакиллари ҳамда туман ҳокимлиги ходимларинингколлеж ўқувчилари ота-оналари билан учрашув йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда коллеж ўқувчиларининг давоматини яхшилаш, ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликлар содир этилишининг олдини олиш, уларнинг назоратсиз қолишига йўл қўймаслик, коллеж-маҳалла-ота-она ҳамкорлигини янада яхшилаш масалалари муҳокама этилди.

***

ЧЕГАPАЛАP ДАХЛСИЗЛИГИ ЙЎЛИДА

27 май куни туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Pеспубликасининг "Давлат чегаралари тўғрисида”ги қонуни юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Pеспуб-ликаси Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси, 91-15 сонли, 92-02 сонли, 92-02 "D” сонли ҳарбий қисмлардан вакиллар, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими ҳамда чегара ҳудудида жойлашган овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирок этдилар.

Ўз мухбиримиздан.

Янгиликни бўлишинг: