"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9395.63 +10.43
  • 1 EUR = 10360.6 +63.20
  • 1 RUB = 142.96 +1.39

БАPКАМОЛ АВЛОДГА

Болажоним, забонингдан айланай,

Эзгу қадам, имконингдан айланай.

Танлаган йўл – ирфонингдан айланай,

Муҳаббатли туғёнингдан айланай,

Нигоҳи ўт, чақмоғимдан айланай.

Эрк қуёши порлаб турар бошингда,

Истиқлол акси бор ҳар қарашингда.

Жасорат бўй тиклайди бардошингда,

Ватан гуллар манглайинг қуёшида,

Келажакка сарбонимдан айланай.

Йиллар билан улғаясан, полвоним,

Барчин қизим, алп сиёқли ўғлоним

Дунёни чулғайди донғ-у суронинг,

Шунда маним дилга сиғмас туғёним,

Соғлом ақл-у камолингдан айланай.

Истиқлол чамани – сенга бу юртда,

Ер-у осмон – борлиқ сенга бу юртда.

Тинчлик деган бойлик сенга бу юртда,

Сен – Ватанга, Ватан – сенга бу юртда

Метин камар бўлғонидан айланай.

Илдизлари теран, улуғ урпоғим,

Шаҳд-у шижоатга тўлуғ ҳар ёғим.

Баланд тут ҳамиша ҳурлик маёғин,

Мустақил Ватаннинг кўзи, қароғи –

Баркамол қиз, ўғлонимдан айланай.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

(Фото - http://uza.uz)

Янгиликни бўлишинг: