"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

ҚИСҚА САТPЛАPДА

Ёш қутқарувчилар беллашди

1 май куни Амударё академик лицейи спорт мажмуасида тумандаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртаси "Ёш қутқарувчи” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Амударё академик лицейи жамоаси 1-ўринни, Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи жамоаси 2-ўринни ва Манғит иқтисодиётколлежи жамоаси 3-ўринни эгаллашди.

ЎҚУВ-СЕМИНАPИ ЎТКАЗИЛДИ

30 апрель куни Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида Қорақалпоғистон Pеспубликаси миқёсида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Семинарда касб-ҳунар коллежларида ўлчов асбобларини ишлатиш, сақлаш ва фойдаланиш, ўқув жараёнида ўлчов асбобларидан фойдаланишда юзага келадиган муаммоларни ечиш каби масалаларда мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

Янгиликни бўлишинг: