"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

ҚИСҚА САТPЛАPДА

ЧОPАК ЯКУНЛАPИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

2 май куни туман ҳокимлигида 2015 йилнинг 1-чорагида туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш якунлари ва келгусидаги устувор масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳисобот даврида туманда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 116 фоизни, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 102,7 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 107,5 фоизни, пудрат ишлари ҳажми 104,9 фоизни ташкил этгани қайд этилди.

Йиғилишда иқтисодий ва ижтимоий соҳага тааллуқли масалалар муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

КОЛЛЕЖДА СЕМИНАP - ТPЕНИНГ

13-15 апрель кунлари Манғит иқтисодиёт коллежида ўрта мактабларнинг 8-9- синф ўқувчилари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ўқувчилари иштирокида "Ораста қизлар” тўгараги салоҳияти ва имкониятларидан кенгроқ ва тизимли фойдаланиш орқали самарали натижаларга эришиш мақсадида уч кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.

Навбатдаги Пленум бўлиб ўтди

30 апрель куни ЎзХДП туман Кенгашининг навбатдаги III пленуми бўлиб ўтди. Унда Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис Палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқидан келиб чиқадиган вазифалар ҳамда демократик ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида партия олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Янгиликни бўлишинг: