"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

ДАВЛАТБИКА PАЖАБОВА – FОЛИБ!

Ҳар куни эрта тонгда ўрнимиздан туриб, эшигимизни очсак, нигоҳимиз қўшниларимизга тушади. Улар билан саломлашиб, омонлик сўрашиб хотиржам уйимизга кирамиз. Бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган бу одатимизда ота-боболаримизнинг асрий қўни-қўшничилик, маҳалладошлик ришталари мужассам эканлигини ўзимиз ҳам сезмаймиз. Аслида эса қўшниларимизнинг, ана шундай кўнглимизга яқин инсонларимиз истиқомат қиладиган маҳалламизнинг тинч-осойишталиги - ҳар биримизнинг тинчлигимиз, осойишталигимиздир.

Бугунги кунда овул, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш, аҳоли орасида ҳукуматимиз қарорларининг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш, ишсиз, ишга яроқли аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, умуммиллий қадриятларимиз, анъаналаримизни кенг тарғиб этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом, она Ватанимизга муносиб ворислар қилиб вояга етказиш, аҳоли орасида яқин қўшничилик, меҳр-оқибат туйғуларини тарбиялаш ва бардавом бўлишига эришишда овул-маҳалла фуқаролар йиғинлари маслаҳатчиларининг хизмати алоҳидадир.

Ҳа, улар бугун ўз ҳудудларидаги истиқомат қилувчи оилаларнинг яқин сирдоши, лозим бўлса, йўл-йўриқ кўрсатувчи маслаҳат-гўйига айланишган. Болалар даргоҳлари, умумтаълим ва касб-ҳунар таълими муассасалари муаммоларига ҳам ўзини дахлдор деб билиб, ечимига устозлар билан бирга бел боғлайди улар.

Булар яқинда туман маданият уйида бўлиб ўтган фуқаролар йиғинларининг "Энг намунали диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик танловида ҳам яққол акс этди.

Туман хотин-қизлар қўмитаси ва "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан ташкиллаштирилган ушбу тадбир худди байрам тусини олди. Ғолиблик учун беллашган маслаҳатчилар 3 та шарт бўйича ўзларининг маҳоратларини намойиш этдилар. Дастлаб уларнинг фаолиятларига доир ҳужжатлари, кўрсаткичлари билан ҳакамлар ҳайъати яқиндан танишиб чиқдилар.

Айниқса маслаҳатчилар иш фаолияти давомида дуч келаётган муаммолар, улар ечимини ёритиш юзасидан саҳна кўриниши намойиш этиш шарти жуда  ҳаяжонли бўлди.

Охирги шартда маслаҳатчилар ўз иш фаолиятларига доир саволларга жавоб бердилар.

Кўрик-танлов якунига кўра Манғит шаҳридаги Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Давлатбика Pажабова биринчи ўринга, "Тўлқин” овул фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Гулжон Сапенова иккинчи ўринга, "Бўзёп” овул фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Гулзода Кўбаева учинчи ўринга лойиқ, деб топилди.

Шунингдек намунали фаолият олиб бораётган, "Куюк кўпир” овул фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Тамара Каримова, "Қиличбой” овул фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Pаъно Жуманиёзоваларга рағбатлантирувчи мукофотлар топширилди.

Асли касби кутубхоначи бўлган Давлатбика Pажабова 2004 йилда Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси қилиб тайинланган эди. Ўн йилга яқин фаолияти давомида у кўпчиликка ибрат бўлиб ўз вазифасини адо этиб келаётир. Демоқчимизки, унинг кўрик танловда энг намунали маслаҳатчи, деб топилгани бежиз эмас.

- Маҳалламиз аҳолисининг оғзибирчиликли, меҳр-оқибатли эканлиги доим мени қувонтиради ва далда беради. Мунаввар опа Содиқова, Фарида опа Давлетова, Ойжон опа Ўрозбоева, Тозагул опа Худоёрова сингари онахонларимиз доимо беминнат кўмак беришади. Бугунги намойиш қилган саҳна кўринишимизни ҳам қойиллатиб ижро қилишди ва ғолиб бўлишимга кўмаклашишди. Уларга суяниб яна кўп режалар тузиб қўйганман, - дейди Д.Pажабова.

У ўз суянчиқлари – маҳалла онахонлари билан мазкур танловнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига тайёргарликни бошлаб юборди.

Ойгул PАЖАБОВА,

Комила САГИТОВА.

Суратда: Д.PАЖАБОВА

М.ШОМУPОДОВ олган сурат.

Янгиликни бўлишинг: