"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ОБОДЛИК ВА ОЗОДАЛИК – САЛОМАТЛИК ГАPОВИ

2013 йил "Обод турмуш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан мамлакатимизда халқнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, фаровонлик, тинчлик ва тотувликни таъминлаш вазифаларини амалга оширишда ўзини-ўзи бошқариш органлари фаоллари, масъул давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва депутатлар олдига Давлат дастурида устувор вазифалар белгилаб берилди.

Шулар қаторида тумандаги овул ва маҳаллалар ҳудудларини ободонлаштириш, ижтимоий соҳа объектларининг санитария ҳолатини яхшилаш, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаоллари, ҳудудий профилактика инспекторлари, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда санитария ҳолатига масъул давлат органи ходимларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, улар ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, ушбу йўналишдаги ишларни ташкил этишга жамоатчиликни кенг жалб этиш, аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий маданиятини янада ошириш мақсадида қабул қилинган туман ҳокимининг Фармойиши ижросини таъминлаш учун туман ДСЭНМ томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туман худудидаги барча овул ва маҳаллалар ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда аҳоли орасида кенг турда санитария-тарғибот ишларини ташкил қилиш мақсадида туман ДСЭНМ ходимлари барча овул ва маҳалла ҳудудларига бекитилган бўлиб, аҳолининг санитария маданиятини оширишда сезиларли даражада ишлар олиб боришмоқда. Жорий йилнинг 3 ойи давомида ДСЭНМ мутахассислари томонидан маҳалла ҳудудларида аҳолининг ичимлик суви, тупроқ, атмосфера ҳавоси, озиқ-овқат ва ноозиқ овқат маҳсулотларидан намуналар олиниб, санитария-химик лабораториясида 711 та синама ва бактериологик лабораторияда 519 та синамалар олиниб, тегишли хулосалар берилди.

Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси асосида ҳар бир округ ва маҳалла кесимида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, хонадонларда озодаликни сақлаш, чиқиндиларни ўрада компост қилиш, кўчаларни ва ҳудудларни уй-рўзғор чиқиндилари ва кир сувлари билан ифлосламаслик, ҳар бир хонадонларда мевали ва манзарали дарахт ҳамда уй олдида гул кўчатларини экишни ташкил этиш, аҳоли ўртасида ҳар хил юқумли касалликларнинг келиб чиқишининг олдини олиш учун ҳудуддаги хонадонларда ДСЭНМ, тиббиёт ходимлари, маҳалла зиёлилари ва маҳалла фаоллари, имом хатиблар иштирокида аҳоли ўртасида санитария-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Назорат давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида ҳар бир корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига, ўзини-ўзи бошқариш органларига ҳамда мутасадди ташкилотларга ДСЭНМ нинг чиқиш хатлари билан тегишли тавсиялар, юқумли касалликларнинг келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган санитария талабномалари тарқатилди. ДСЭНМ мутахассислари томонидан берилган тавсияларнинг бажарилиши юзасидан ўрганишлар натижасида атроф муҳитни ва очиқ сув ҳавзаларини маиший чиқиндилар билан ифлослаган, шунингдек санитария қоида ва меъёрлари талабларига риоя қилмаган 87 нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Pеспубликаси МЖтК нинг 53-моддаси асосида маъмурий жавобгарлик иши қўзғатилиб, жаримага тортилди.

Аҳоли ўртасида рўйхатга олинган юқумли касалликлар бўйича жорий йилда 339 та касаллик ўчоқлари аниқланиб,  ўчоқларда ўз вақтида эпидемиологик ва санитария-гигиеник текширишлар ўтказилиб, касалликни бартарараф қилиш ва аҳоли ўртасида тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари ўтказилди, дезинфекция ишлари ўз вақтида олиб борилди.

Жорий йилнинг 3 ойи давомида барча овул ва маҳаллалар аҳолиси билан депутат учрашувлари ўтказилди, аҳоли орасида келиб чиқаётган муаммолар биргаликда ўрганиб чиқилиб, бартараф қилиш мақсадида тегишли корхона ва ташкилотларга "Депутат сўровномаси” билан мурожаат қилиниб, муаммолар ўз ечимини топмоқда.

 "Обод турмуш йили”да ҳар бир хонадонда ободонлаштириш, тозаликка риоя қилиш, ҳудудларга мевали ва манзарали дарахт ҳамда гул кўчатлари экиб, кўча ва маҳаллаларни обод қилиш барчамизнинг бурчимиздир. Чунки ҳар бир хонадон озодалиги ва ободлиги инсон саломатлиги гаровидир.

 

Т.БОбОниёзов.

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожлантириш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси, туман ДСЭНМ бош шифокори.

Янгиликни бўлишинг: